Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази»нинг кўп қаватли автотураргоҳида Orlando машинасининг двигателида носозлик сабаб ёнғин келиб чиқди. Туман ФВБ ходимлари келиб, ёнғинни ўчирди. Ҳодисадан бино ва атрофдаги бошқа авто уловлар зарар кўрмади.
Variety нашри Лос-Анжелесдаги Голливуд тепаликларида жойлашган умумий қиймати 18,9 млн долларлик учта вилланинг бир вақтда сотувга қўйилгани ҳақида хабар қилди. Қайд этилишича, объектлар Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаевга тегишли.
Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг